Жамият

Қашқадарёдан Тошкентга қорабайир зотдор отлари паради йўлга чиқди. Унда вилоят ҳокими ҳам иштирок этмоқда

Қорабайир зотдор отлари Шаҳрисабз шаҳрининг “Оқсарой” мажмуасидан Тошкент шаҳрининг Амир Темур хиёбонигача юриб боради.

Қашқадарёдан Тошкентга қорабайир зотдор отлари паради йўлга чиқди. Унда вилоят ҳокими ҳам иштирок этмоқда
Фото:Қашқадар вилояти ҳокимлиги

Бугун, 1 декабрь куни тонг саҳардан Қорабайир зотдор отлари Шаҳрисабз шаҳрининг “Оқсарой” мажмуасидан Тошкент шаҳрининг Амир Темур хиёбонигача бўлган масофани босиб ўтиш учун йўлга чиқди.

 

Парадда 12 та зотдор отлар иштирок этмоқда. Отлар марафонида Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳам иштирок этмоқда.

 

Ушбу параддан мақсад отларнинг қандай чидамли экани билиш, бу вақтда йўлдаги аҳоли кайфиятини сал бўлсада кўтаришга эришиш эканлиги айтилмоқда.

 

Айни пайтда Шаҳрисабздан пойтахт томон йўлга отланган қорабайир зотдор отлар карвони Самарқанд вилояти чегарасида. 

 

Йўлда қўшилган ҳаваскор аҳолининг ҳисобига отлар сони 30 тага етди.

 

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани чавандозлари ҳам ўз отларида карвонни кутиб олишга ва Жиззах вилояти чегарасигача кузатиб қўйишга ҳозирлик кўрмоқда.

 

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ