Жамият

Келаси йилдан автобуслардан фойдаланиш 700-1400 сўм оралиғида бўлади

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарма бошлиғи олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди.

Келаси йилдан автобуслардан фойдаланиш 700-1400 сўм оралиғида бўлади
Фото:"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

2021 йилда жамоат транспорти воситалари 3 тоифага: етказиб берувчи (700 сўм), боғловчи (900 сўм) ва магистраль йўлларга (1400 сўм) ажратилиши режалаштирилмоқда. 

 

Йўлкира ҳам 3 хил кўринишда бўлади ва масофадан келиб чиқиб белгиланади.

 

“Бугунги кунда жаҳонда ўртача йўналишлар масофаси 14-15 км.ни ташкил қилади. Тошкентда бу 19 км.ни ташкил қилмоқда. Ерусти транспортини концепция бўйича уч тоифага бўлдик. Ҳозирги кунда шаҳарнинг бир чеккасида бошқасига бориш учун метро қамраб олмаган, магистраль йўналишлар бўлмаган жойда учта транспортдан фойдаланилади. Бу 4200 сўмга айланади. Таклиф қилинаётган тизимда 2300-2700 сўм оралиғида бўлади. Бу йўловчига иқтисод бўлади. Бу тизим кейинги йилда жорий этилади”, - деди “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарма бошлиғи Анвар Жўраев “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ