Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автобусларнинг нархи хорижникига нисбатан юқори – президент

Йиғилишда аҳоли талабидан келиб чиқиб, янги йўналишлар очиш, автобус бекатларини реконструкция қилиш, бунга хусусий секторни жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

970views0replies
0

president.uz

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автобусларнинг нархи хорижникига нисбатан юқори. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирларига оид йиғилишда қайд этилди.
Йиғилишда шу туфайли маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, автобус ва микроавтобуслар нархини тушириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, йўловчи ташувчи корхоналар автобус харид қилиш учун оладиган кредитлар фоизининг Марказий банк асосий ставкасидан юқори қисмини қоплаш ва уларга кафиллик бериш тартибини жорий қилиш топшириғи берилди.
Йиғилишда Транспорт университети фаолиятини соҳадаги ислоҳотлар билан узвий боғлаш, профессор-ўқитувчи ва талабаларни бу жараёнга кенг жалб этиш бўйича ҳам кўрсатма берилди.
– Транспорт-логистика масалаларига кўп йиллар илм билан ёндашилмади. Замонавий кадрларнинг етишмаслиги бу соҳадаги энг оғриқли муаммо, – деди Президент.
Аҳоли талабидан келиб чиқиб, янги йўналишлар очиш, мавжудларини қайта кўриб чиқиш, автобус бекатларини реконструкция қилиш, бунга хусусий секторни жалб қилиш зарурлиги таъкидланди. Бу борадаги чора-тадбирлар ижроси жойларга чиққан ҳолда ўрганиб борилиши, халқ депутатлари кенгашларида ҳар уч ойда транспорт тизими раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, аниқ вазифалар қўйилиши белгиланди. Соҳага оид қонунларнинг бугунги кун талабига жавоб бермайдиганларини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Муҳокама қилинган масалалар юзасидан вазирлар, ҳокимлар ва бошқа мутасаддилар ахборот берди.
970views0replies
0

Изоҳлар