Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Йил якунида инфляция даражаси 11,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда

2021 йилда ва келгуси икки йилда эса инфляция даражасини 3% даражагача яхшилаш прогноз қилинмоқда.

780views0replies
0

UzNews.uz

2020 йил якунида инфляция даражаси 11,0-11,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлигининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастури билан ҳамкорликда чоп этган “2021 бюджет лойиҳаси бўйича Фуқаролар учун бюджет” нашрида маълум қилинди.
Нашрга кўра, ўтган йилга нисбатан пасайиши бир қатор омиллар: иқтисодий фаолликнинг пасайиши, истеъмол товарлари ва бирламчи товарларга талабнинг ошиши, кредит қўйилмалари ва пул массаси ҳажмининг ортиши ҳамда миллий валютанинг девальвацияси билан боғлиқ бўлиб, 2021 йилда ва келгуси икки йилда инфляция даражаси 8-11% даражада бўлиши прогноз қилинмоқда.
Шунингдек, чегараларнинг ёпилиши, хомашё ва бутловчи қисмларни етказиб беришда транспорт-логистика чекловлари ҳамда айрим корхоналар фаолиятининг тўхтатилиши ташқи савдо ҳажмига сезиларли таъсир кўрсатган. 
2020 йилда импорт ҳажмининг 14,0 фоизга, хомашё товарлари, хусусан табиий газ ва мисга бўлган талаб ва нархларнинг тушиши ҳисобига экспорт ҳажмининг пасайиши кутилмоқда. Жаҳон иқтисодиёти босқичма-босқич тикланиши ва ташқи савдо операцияларининг янгиланиши ҳисобига 2021 йилда ташқи савдо ҳажмининг 2019 йилдаги инқироз давригача бўлган миқдорларга етказиш прогноз қилинмоқда.
780views0replies
0

Изоҳлар