Излаш
RUUZ

Тайинловлар

ССВ тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалига директор тайинланди.

1068views0replies
0

ССВ

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Мўминов Солижон Жалилович Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали  директори этиб тайинланди. 
Тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўминов кўп йиллар Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Наманган филиалида реанимация бўлими врач-кардиореаниматологи, кардиология бўлими врач-кардиологи, юрак аритмияси  бўлими бошлиғи, муассаса бош врачи каби қатор вазифаларда ишлаган, 2014 йилдан бери Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Солижон Мўминов 2010-2014, 2015-2019 йилларда  Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида ҳам фаолият олиб борган.
1068views0replies
0

Изоҳлар