Излаш
RUUZ

Коронавирус

Коронавирус бўйича 1105 қисқа рақамли Call-center фаолияти тўхтатилди

Бунга аҳолидан тушаётган мурожаатларнинг кескин камайгани сабаб бўлган.

1037views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашган шароитда аҳолининг касаллик билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди.   
Бу аҳолидан келаётган мурожаатлар оқими бир тизимга тушишига сабаб бўлди. Сўнгги вақтларда уй шароитида даволанаётган беморларга ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ва ахборот бериш мақсадида туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли Call-center’га мурожаатларнинг кескин камайган. 
Айни пайтга келиб, коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият бироз барқарорлашгани инобатга олиниб, 1105 қисқа рақамли Call-centеr фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш ва унинг вазифаларини 1003 – Call-centеr’ига юклатиш белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 27 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 582 (+173) нафарни ташкил этмоқда.
1037views0replies
0

Изоҳлар