Излаш
RUUZ

Жамият

1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади

Аммо марказлар фаолиятига қатор талаблар қўйилади.

910views0replies
0

Jean-Pierre Dalbéra

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, жорий йилнинг 1 декабридан электрон спортни янада ривожлантириш мақсадида компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади. 
Бунда компьютер ўйинлари марказлари ўз фаолиятида қатор талабларни бажариши керак:
—  фуқароларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда, столлар оралиғида ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда жойлаштириш;
—  ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;
—  ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда объектга киритмаслик чораларини кўриш;
—  ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш каби қатор санитария талабларига риоя қилиниши белгилаб қўйилди.
910views0replies
0

Изоҳлар