Излаш
RUUZ

Жамият

Электротехника ва фармацевтика соҳалари муҳим тармоқларга айлантирилади

Шавкат Мирзиёев ушбу соҳаларни иқтисодиётда “ривожланиш нуқталари”га айлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.

562views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.  
Мазкур тармоқларда ишни замонавий асосда ташкил этиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар турини кенгайтириш чоралари кўрилгани натижасида сўнгги уч йилда экспорт ҳажми 1,7 баравар ошди. Жорий йилда бу кўрсаткич 350 миллион долларга етиши кутилмоқда.
Лекин ҳали камчиликлар кўплиги, электротехника ва фармацевтика иқтисодиётда “ривожланиш нуқталари” бўлиши кераклиги таъкидланди.
Электротехника тармоғининг драйвер йўналишларини аниқлаб олиш кераклиги қайд этилди.
Мазкур тармоқдаги экспортни шу йил якуни билан 310 миллион долларга, келгуси йил 370 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди. 
Йиғилишда фармацевтика тармоғидаги лойиҳалар ижроси ҳам муҳокама этилди.
Жорий йилга режалаштирилган 100 миллион долларлик 37 та инвестиция лойиҳасидан бугунги кунгача фақат биттаси фойдаланишга топширилгани кескин танқид қилинди.
Келгуси йилда 149 миллион долларлик 37 та лойиҳа бўйича амалий ишларни ҳозирдан бошлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Соҳадаги яна бир камчилик – охирги йилларда ташкил этилган 16 та йирик корхонанинг 8 таси тўлиқ қувватда ишламаяпти. Мутасаддиларга уларни бирма-бир таҳлил қилиб, тўлиқ қувватга чиқишига кўмаклашиш топширилди.
Хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришга ўтиш кераклиги таъкидланди.  
Доривор ўсимликларни плантанция усулида етиштириш ва саноат қайта ишлашни йўлга қўйиш натижасида экспорт ҳажми жорий йилнинг ўтган 10 ойида 40 миллион долларни ташкил этди. Ҳудудларда доривор ўсимликларни қайта ишлаш бўйича қиймати 42 миллион доллар бўлган 14 та кластер ташкил этилди.
562views0replies
0

Изоҳлар