Излаш
RUUZ

Жамият

Табиий газнинг ортиқча истеъмоли унинг қўшни ҳудудларга етиб бормаслигига сабаб бўлмоқда – “Ўзтрансгаз”

“Ўзтрансгаз” вакили компаниянинг аҳолига мурожаатини ўқиб эшиттирди.

700views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугун, 27 ноябрь куни АОКАда "Ўзтрансгаз" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда компаниянинг аҳолига мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Мурожаатда қайд этилишича, смарт дастурлар орқали баъзи абонентларнинг бир ойда 7 минг куб метргача газ истеъмол қилиши аниқланяпти. Ваҳоланки, ушбу уйларни газлаштириш техник лойиҳаларига кўра, бу кўрсаткич 1000 метр кубдан ошмаслиги керак.
Истеъмолчилар томонидан табиий газнинг ортиқча истеъмол қилиниши билан боғлиқ шу каби айрим ҳолатлар қўшни хонадон, яқин атрофдаги маҳаллалар ва умуман туманларнинг табиий газ билан таъминланишига салбий таъсир қилмоқда.
Шунингдек, қатор туманларда якка тартибдаги уй хўжаликлари томонидан паррандачилик хоналари, иссиқхоналарни иситиш, яширин оҳак печларини ёқиш ёки ўша манзиллардаги хонадоннинг газлаштириш лойиҳасига киритилмаган қўшимча газ ускуналаридан фойдаланилиши оқибатида табиий газни меъёрдан ортиқ сарфлаш ҳолатлари аниқланган.
“Азиз юртдошлар, табиий бойликлардан оқилона фойдаланайлик!” дейилади мурожаатда.
700views0replies
0

Изоҳлар