Жамият

Ҳайвонларни қийнаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин

Энди ҳайвонларни қийноққа солиб, ўша ҳолат акс этган видеони интернетда тарқатган шахслар жаримага тортилиши ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ҳайвонларни қийнаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин
Фото:Иллюстрация / Видеодан кадрлар

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий давобгарлик белгиланиши мумкин. 

 

Бош прокуратура тақдим қилаётган қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодекси 202-1-модда билан тўлдирилиши керак.

 

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, уни қийнаш унинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача озодликни чеклаш ёки олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Агарда ўша қилмишлар:

 

а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса;

б) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб тарқатган ҳолда содир этилган бўлса;

в) икки ёки ундан ортиқ ҳайвонларга нисбатан содир этилган бўлса;

г) вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса;

д) Қизил китобга киритилган ҳайвонларга нисбатан содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Аввалроқ, Spark ҳайдовчиси ҳаракатланиш вақтида арқон билан эшакни судраши кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

изоҳлар
Nodira I
27 ноябрь 2020 г.
Бедное животе.... Нужно хозяина привезать и прокотить на улице. Как он ишака котал 😡😠😠😠
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ