Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда ҳиндлар “Бобур” сериалини суратга олади

Суратга олиш ишлари республиканинг 4 вилоятида амлга оширилади.

3602views2replies
0

"Ўзбеккино" МА

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ҳиндистоннинг Wingspan Group компанияси томонидан “Бобур” сериалини Ўзбекистонда суратга олиш бўйича меморандум имзолади. Меморандум Wingspan Group компанияси вакиллари Тасним Удайпурвала, Нераж Рати ҳамда Агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўртасида имзоланди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.   
Эндиликда ҳинд киноижодкорлари Ўзбекистоннинг Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Хива ҳудудларида суратга олиш ишларини олиб боради. 
Ҳинд киноижодкорлари учун “rebate” тизими жорий этилади.
Сериалда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалик ва ўсмирлик даври, Бобурнинг Афғонистондаги ҳукмронлиги, ҳиндлар томон юриши, Бобурийлар сулоласига асос солиши, адабиёт оламида тутган ўрни ва ҳинд диёрида амалга оширган ислоҳотлари ҳақида ҳикоя қилинади. 
“Мазкур сериал шоҳ ва шоир, жамоат арбоби Бобур шахсини дунёга танитишда, шунингдек, сериалнинг мамлакатимиз ҳудудида суратга олиниши Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кўтаришда, халқлараро маданий алоқалар, дўстлик муносабатларининг яхшиланишига туртки бўлади” – дейилади Агентлик хабарида.
Ўзбекистонда сериални тасвирга олиш ишлари жорий йилнинг декабрь ойидан бошланиши кутилмоқда.
3602views2replies
0

Изоҳлар