Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш учун 772,2 млн доллар талаб этилади

Мазкур маблағнинг 204 млн доллари Жаҳон банки ва ЕТТБдан жалб қилинади. Қолган 568,2 миллион доллар маблағнинг эса молиялаштирувчи манбаси аниқ эмас.

864views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш учун 772,2 млн доллар талаб этилади. Бу ҳақда "Тошиссиққуввати" давлат унитар корхонаси директори ўринбосари Азиз Сайфуллаев маълум қилди.
Мазкур маблағнинг 54 миллион доллари Жаҳон банкидан, 150 миллион доллари Европа тикланиш ва тараққийт банкидан жалб қилинади. Қолган 568,2 миллион доллар маблағнинг эса молиялаштирувчи манбаси аниқ эмас.
Жаҳон банки ва ЕТТБдан жалб қилинаётган маблағлар эвазига Сергели туманидаги 8-ИМ ва Мирзо Улуғбек туманидаги 6-ИМ иссиқлик таъминоти тизимлари модернизация қилинади. Бу орқали келгусида йилига 13 миллион доллар миқдоридаги маблағ иқтисод қилиниши айтилмоқда. 
“Бугунги кунда қозонхона ускуналари ва тармоқларнинг ўта эскиргани сабабли, мавжуд иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик манбаларидан мақбул даражада фойдаланишнинг имкони бўлмаяпти, бу эса иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятига, истеъмолчиларни иссиқлик хизмати ва иссиқ сув билан таъминлаш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда”, - деди А. Сайфуллаев.  
Таъкидланишича, мамлакатимизда марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 1950 – 1970 йилларда очиқ сув тақсимоти ҳамда бино ва иншоотларнинг иситиш тизимларини иссиқлик тармоқларига улаш схемаси асосида ташкил қилинган.
Барча иссиқлик тармоқларининг 72 фоизи фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган (17 йилдан ортиқ), яъни 1940 км узатувчи қувурлар (970 км канал) алмаштирилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, режага мувофиқ, 2021 йилда – 157,3 километр, 2022 йилда – 201,2 километр қувурлар алмаштирилади.
864views0replies
0

Изоҳлар