Ҳодисалар

Чиноздаги нефть базасида содир бўлган ёнғин тафсилотлари маълум қилинди

Маълум қилинишича, 4-сонли 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёнғин пайтида бўш бўлган.

Чиноздаги нефть базасида содир бўлган ёнғин тафсилотлари маълум қилинди
Фото:Энергетика вазирлиги

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳудудида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Пахта нефть базаси”да бугун, 26 ноябрь куни соат тахминан 10:30да ёнғин келиб чиққани аниқланган.  

 

Бироз ўтиб эса энергетика вазири Алишер Султонов ҳодиса кўлами ва уни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни бевосита ўрганиш учун воқеа жойига етиб борган эди.  

 

Маълум қилинишича, нефть базадаги ҳозирда бўш турган 4-сонли 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернасида ёқилғи қолдиқларини тозалаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

 

Тозалаш ишлари олиб борилаётган вақтда махсус насослар орқали сўриб олиш ишлари ҳам бажарилган. Ушбу амалиёт пайтида чиққан учқун ёнғинга сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда ва асл сабаблар ўрганилмоқда.

 

Айни дақиқаларда ёнғин бартараф этилган. Ушбу ёнғинни бартараф этиш учун Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари сафарбар қилинган.  

 

Ушбу ёнғин натижасида жароҳатланган ёки жабрланганлар йўқ.

изоҳлар
Nodira I
27 ноябрь 2020 г.
Ой а почему никто не оставляет комментарии????? 😲😲😲😲 Никто не читает что ли???? Обидно... Люди стараются пишут. А тута тишина 🔈 ааааууу
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ