Жамият

Энди банкларда паспорт ўрнига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиш мумкин — МБ

Банкларда мижозларни ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки штампсиз паспорт билан ҳам идентификация қилиш имконияти яратилади.

Энди банкларда паспорт ўрнига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиш мумкин — МБ
Фото:autostrada.uz

Эндиликда тижорат банклари мижоз, яъни жисмоний шахсларни янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки штампсиз паспорт билан ҳам идентификация қилишлари мумкин. Бу ҳақда МБнинг тегишли хатига таяниб, "Капиталбанк" Apelsin филиали раҳбари Сергей Гимадиев маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 389-сонли қарорига мувофиқ, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжат мақоми берилган.

 

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги 320-сонли қарорига асосан фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинган.

 

Шу боис тижорат банклари жисмоний шахслар бўйича қўшимча идентификация маълумотларини Идоралараро интеграллашган платформа тизими орқали олишлари мумкин.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ