Излаш
RUUZ

Жамият

Алишер Қодиров мактаблардаги ҳуқуқбузарликлар ошхоналар билан боғлиқлигини айтди

“Миллий тикланиш” ДП томонидан 2021 йилда аҳамият берилиши лозим бўлган масалалар илгари сурилди.

645views0replies
0

Иллюстрация / Учтепа тумани ХТБ

“Миллий тикланиш” ДП раиси Алишер Қодиров келаси йилда қатор масалаларга эътиборни кучайтириш зарурлигини маълум қилди.  
“10 мингта мактабнинг 3 мингтасида ошхона йўқ. Борларида ҳам, шароит кутилганидан жуда узоқда. Француз педагоги Гуй Жакуин 18 ёшгача бўлган бола организмини порох бочкасига ўхшатади: “...унинг ҳар бир аъзосида соатбай оғриқли ўзгаришлар юз беради. Бу жуда оғир психо-физиологик стрессни юзага келтиради. Бу жараённинг катта қисми мактабда ўтади. Бола бу даврда ҳаётини издан чиқариб юборадиган мантиқсиз қарорлар қабул қилиши шу стресснинг таъсиридир. Бу стрессни самарали озиқлантириш орқали ўсишга хизмат қилдириш керак”, деган хулосани беради. Мактабларимизда майда ҳуқуқбузарликлардан бошлаб, жиноятгача юз бераётганлиги ошхоналар билан боғлиқ”, - дея таъкидлайди партия раҳбари.
Ушбу масаланинг ечими сифатида депутат давлат-хусусий шерикчилик асосида, барча мактабларда ошхоналар фаолияти йўлга қўйиш кераклигини таклиф қилган. Бунда кам даромадли иш эканлигидан келиб чиқиб мактаб ошхоналарини юритадиган тадбиркорларга имтиёзлар кўзда тутилиши таъкидланган. 
“Мактабгача таълим соҳасида ишлаётган педагогларнинг 20 фоизга яқини олий маълумотли. Улар ҳам 1 млн сўм атрофида маош олишмоқда. Муаммоларга тўла тарбиячини болага меҳр кўрсатишига ишониш қийин. Боғчада бола агрессив муносабат кўрди, дегани 10-15 йилдан кейин жамиятда агрессив кайфият кафолатланади дегани. Президентимиз томонидан бекорга мактабгача таълимга жиддий эътибор қаратилаётгани йўқ. Чунки бу давр пойдевор давр. Пойдевор мустаҳкам бўлмаса унинг устига қурилган бино мустаҳкам бўлмайди. Мактабгача таълим тизимини профессионал педагоглар билан таъминлаш ва уларнинг қадрини кўтариш масаласи жиддий ўйланиши керак”, - деб ёзади Алишер Қодиров.
У мамлакат қудратли бўлиши иқтисодни ошириш билан бирга инсон капиталига тикиладиган сармоянинг миқдори ва сифатига ҳам боғлиқлиги қўшимча қилган.
645views0replies
0

Изоҳлар