Ҳодисалар

Ўзбекистонлик аёлга гап отган турк ҳайдовчиси 9 йилга қамалиши мумкин — видео

Аёлдан телефон рақамини мажбурлаб олган ҳайдовчи икки модда бўйича айбланмоқда.

Ўзбекистонлик аёлга гап отган турк ҳайдовчиси 9 йилга қамалиши мумкин — видео
Фото:Видеодан кадрлар

Истанбулда миниавтобус орқали Топкапи ҳудудига бормоқчи бўлган ўзбекистонлик Нодира М. турк ҳайдовчиси устидан прокуратурага шикоят қилган, дея хабар бермоқда Habertürk нашри.

 

Маълум қилинишича, аёл миниавтобусда ёлғиз қолган вақтида ҳайдовчи уни гапга солиб, телефон рақамини сўраган. Аёл эса оилали эканлигини, бундай гаплашмасликни айтиб, жамоат транспортини тўхтатишни сўраган. Ҳайдовчи бунга парво қилмай, аёлнинг телефон рақамини олмагунга қадар миниавтобус эшигини очмаган. 

 

Нодира М. ёлғиз эканлигидан қўрқиб, унга телефон рақамини беришга мажбур бўлган.

 

Шикоятга кўра, ҳайдовчи аёлга “Қаерликсан? Менга фаррош керак. Танишайлик. Пул керак бўлса, бераман. Ёрдам қиламан”, дея хиёнатга ундаган.

 

Ҳодиса ҳақида эшитган Нодиранинг дугоналари Туркия Миниавтобус Федерациясига қўнғироқ қилиб, шикоят қилишган. Бунинг ортидан федерация мазкур ҳайдовчидан тегишли гувоҳномасини олиб, ишдан бўшатган. Нодира М. адвокат Жанер Шаҳин кўмагида Бакиркўй тумани прокуратурасига шикоят аризасини киритган.

 

Ҳодиса бўйича олиб борилган дастлабки суриштирувлардан сўнг ҳайдовчи Иззат А.га нисбатан иш очилган. Ҳайдовчи ўзига қўйилган айбларни тан олмаган. Хавфсизлик камерасида сақланган тасвирлар ортидан унга нисбатан икки модда бўйича (Жинсий тажовуз ва Шахсни эркинлигидан маҳрум қилиш) айб қўйилган. Судда айби исботланадиган бўлса, ҳайдовчи 1 йил-у 9 ойдан 9 йил-у 6 ойга қадар қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин. 

 

Нодира М. маҳаллий телеканаллардан бирига берган интервьюсида қуйидагиларни маълум қилди:

 

“Хорижлик эканлигимиз учун ҳеч ким бизга бундай муносабатда бўлолмайди. 5-6 йилдан бери шу ердаман. Илк марта бундай ҳолатга дуч келдим. Рухиятимга таъсир қилди. Адолат бўлишини хоҳлайман. Менга бундай муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мен аёл кишиман”, - деган Нодира М. ҳодиса ҳақида гапириб бераркан.

 

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ