Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Тошкент шаҳар ҳокимига маслаҳатчи тайинланди

Ушбу лавозимни Artel Technical School хусусий мактаби собиқ директори эгаллади.

804views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи – Тошкент шаҳар ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Козимжон Ҳасанов 1997 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини, 2000 йилда Тошкент давлат техника университети, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Бунга қадар Козимжон Ҳасанов Artel Technical School хусусий мактаби директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти ўзининг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда туман ва шаҳар халқ таълими мудирларининг тизимдаги фаолиятларига тўхталиб бундан буён туман халқ таълими бўлими мудирлари ҳокимнинг маориф бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бориши ва бевосита ҳокимлик биносида ўтиришини айтганди.
804views0replies
0

Изоҳлар