Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентнинг марказий кўчаларида паркоматлар ташкил этилади

Президент пойтахтдаги йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди.

745views0replies
0

Иллюстрация

Шавкат Мирзиёев кеча, 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишганди.    
Унда таъкидланишича, пойтахтда аҳоли ҳам, транспорт воситалари ҳам кўпайиб бормоқда. Охирги 10 йилда шаҳарда автомобиллар сони 250 мингтадан 510 мингтага, яъни 2 баравар ошган.
Шунга мос равишда транспорт инфратузилмаси ҳам ривожлантирилмоқда. Янги йўллар, кўприклар, ерусти метроси қурилмоқда.
Лекин Тошкент кўчаларида юклама кўп, йўл ҳаракатини тартибга солишда камчиликлар етарли. Транспорт воситалари тирбандлиги йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу боис давлат раҳбари Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича топшириқ берган эди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 500 дан зиёд катта чорраҳалар мавжуд бўлиб, уларнинг 200 тасида транспорт воситаларини тезкор ўтказиш даражаси паст. Автомобиль тўхташ жойлари етишмаслиги сабабли йўлнинг биринчи қаторида машиналар йиғилиб, қатновга халақит бермоқда. Ҳайдовчилар учун маълумот белгилари ҳам етишмайди. Пиёдалар ва велосипедлар ҳаракати учун қулайлик кам.
Тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, марказий кўчаларда паркоматлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.
745views0replies
0

Изоҳлар