1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Ҳодисалар
23 ноябрь 2020 г. 683 0

Самарқандда эркак хотини ва унинг ўйнашини пичоқлаб ўлдирди

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, белгиланган тартибда ушланган.

Самарқандда эркак хотини ва унинг ўйнашини пичоқлаб ўлдирди
Фото: Иллюстрация / tergov.uz

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 18.00 да фуқаро М.А. Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасидаги савдо марказларининг бирида қотиллик содир этди, дея ёзмоқда STV.   

Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи 42 ёшли фуқаро ёнида тахминий жазмани бўлган турмуш ўртоғини таъқиб қилиб келган ва улар дўконга кирган вақтида орқаларидан кириб боради. Бунга фуқаронинг турмуш ўртоғини Nexia-3га чиқаётганини кўриб қолиши, машина бошқарувидаги Р.Э. (31 ёш) эканини билгач, у ва хотини ўртасида ишқий муносабатлар борлиги ҳақидаги миш-мишларни эслаши сабаб бўлган.

Гувоҳларга кўра, 1978 йилда туғилган эркак ёнида олиб келган ошхона пичоғи билан уларга ҳужум қилган. Жабрланганлар оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шу куннинг ўзида М. А.га нисбатан қасддан одам ўлдириш (Жиноят кодексининг 97-моддасининг 2-қисми “а, ж” бандлари) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, у белгиланган тартибда ушланган.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар