Излаш
RUUZ

Жамият

“Свет” ўчганда кўпчилик ҳудудий электр тармоқлари операторини сўкади. Аммо уларда айб йўқ — Энергетика вазири ўринбосари

Шерзод Хўжаевга кўра, декабрдан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ортади.

629views0replies
0

Энергетика вазирлиги

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев Kun.uz нашрига берган интервьюсида жорий йил декабридан республикада инвестиция лойиҳалари доирасида йил якунига қадар жами 1250 мегаватт янги электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилишини маълум қилди.  
Хусусан, бугунги кунда шундан 878 мегаваттли энергоблоклар фойдаланишга топширилди.
Жумладан, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида 450 мегаваттли иккинчи, Тахиатош иссиқлик электр станциясида 280 мегаваттли биринчи буғ-газ қурилмалари ҳамда 73 мегаваттли гидроэлектр станция агрегатлари тизимга уланди.
Сирдарё иссиқлик электр станциясида олтинчи энергоблокнинг қуввати 75 мегаваттга оширилди.
Қолган 372 мегаваттга тенг қувватлар йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Тахиатош иссиқлик электр станциясида биринчи 280 мегаваттли буғ-газ қурилмаси, Фарғона иссиқлик электр марказида 17 мегаваттли газ турбина қурилмаси, Сирдарё иссиқлик электр станциясида бешинчи энергоблокнинг модернизация ишларини якунлаш натижасида қуввати 75 мегаваттга оширилади.
Ҳозирда Толимаржон иссиқлик электр станциясида 800 мегаваттли ҳамда Ангрен иссиқлик электр станциясида 150 мегаваттли энергоблокларда жорий таъмир ишлари бажарилмоқда. Таъмир ишлари ноябр ойида якунланади ва декабр ойида қурилмалар ишга туширилади.
Сўнгги вақтларда аҳоли газ ва электр энергияси йўқлигидан норози бўлмоқда. Энергетика вазирлиги мутасаддиси бунга муносабатини билдирди.
—  Электр энергияси шундай маҳсулотки, уни сақлаб бўлмайди. Ишлаб чиқарилдими, дарҳол истеъмол қилиниши керак. Яъни биз уни қаердадир яшириб сақлаб қўя олмаймиз. Жайдари тил билан айтганда, “свет” ўчганда кўпчилик ҳудудий электр тармоқлари операторини сўкади. Аммо уларда айб йўқ, аслида йўқ нарсани улар топиб бера олишмайди. Совуқ кунларда истеъмол каррасига ошади, бизнинг аксарият уйларимиз, биноларимизда иситиш қолоқ даражада. Ҳамма электр иситкичларни ёқади, юклама кескин ортади. Бу эса тизимнинг дош бера олмаслигига олиб келади, - дейди Шерзод Хўжаев.
629views0replies
0

Изоҳлар