Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистондан Оскар мукофотига номзод фильм аниқлаб олинди

Ўзбек фильми мукофотнинг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясида иштирок этади.

937views0replies
0

Reuters

Бугун, 21 ноябрь куни Ўзбекистон Оскар қўмитасининг ўтказилган йиғилишида Оскар мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми танланди.
25 ноябргача картина фильм муаллифлари томонидан тегишли тартибда Ўзбекистон Миллий кинокомиссиясига тақдим этилиши зарур.
“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмида ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади.
Фильм "Ўзбеккино" МА буюртмасига биноан  Fox music cinema студияси томонидан суратга олинган. Сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев ҳисобланади.
93-Оскар тақдирлаш маросими 2021 йилнинг 25 апрель куни Лос-Анжелесда, “Dolby” театрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил баҳорида "Ўзбеккино" МА, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ташаббуси билан Ўзбекистон Оскар қўмитаси ташкил қилинган эди.
Фильм трейлери:
937views0replies
0

Изоҳлар