Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент туманидаги Акушерлик комплексида “свет” ўчиб қолишига Тўрақўрғон ИЭСдаги авария сабаб бўлган

Электр таъминоти узилганида Акушерлик комплексида 96 та бемор, 57 та чақалоқ бўлган.

1136views0replies
0

UzNews.uz

Кеча ижтимоий тармоқларда “Келес раддомидаги ҳолат: нимага раддомларда свет йўқ? Туғадиган аёллар нима қилсин? Юқори турувчи мутассадилар қаерга қарамоқда?” номли видеохабар тарқалди.
Тошкент тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.  
Унга кўра, кеча, 20 ноябрь куни соат 15:51 да “Тўрақўрғон ИЭС”нинг 2 та энергоблоки авариявий тўхтагани ва мазкур станция орқали энерготизимга етказиб берилаётган қувват 600 МВтга камайиб кетгани натижасида Тошкент шаҳри ва вилояти, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида автоматик равишда чекловлар киритилган. 
Натижада соат 17:00 да “Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси”га қарашли автоматлаштирилган “Л-Келес 35кВ" тармоғида кучланиш ортиб, симларнинг қизиб кетиши оқибатида тизим электр таъминоти 20 дақиқага автоматик тарзда ўчган. 30 дақиқадан сўнг камчилик бартараф этилиб, электр таъминоти тикланган.
Хусусан, Тошкент тумани марказида, жумладан Акушерлик комплексида ҳам 20 ноябрь куни соат 17:00 да электр таъминотида автоматик тарзда узилиш рўй берган.
Бу вақтда Акушерлик комплексида 96 та бемор, 57 та чақалоқ бўлган. Электр таъминоти 32 дақиқа давомида тикланмаган. Бу вақт ичида туғруқ ёки операциялар ўтказилмаган. Ушбу ҳолат беморлар ва чақалоқлар соғлигига салбий таъсир кўрсатмаган. 
Соат 17:32 да электр таъминоти қайта тикланган.
Ўтган 32 дақиқа давомида туғруқ ҳолатлари ёки бошқа шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга эҳтиёж бўлмаганлиги туфайли, Акушерлик комплексида электр таъминоти узилган пайтда қўлланиладиган электр токи узатувчи генераторни ишга туширишга эҳтиёж туғилмаган.
1136views0replies
0

Изоҳлар