Излаш
RUUZ

Жамият

Айрим идоралар ОАВ орқали мурожаатларга ўз вақтида муносабат билдирмаяпти – сенатор

Сенатнинг навбатдаги мажлисида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилиши тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

768views0replies
0

senat.uz

Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Қонунининг вазирлик, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ижро этилиши тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Таъкидланганишича, олиб борилган ўрганиш давомида амалга оширилган ишлар билан бирга тизимли хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган.
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуд Парпиев мажлисдаги нутқида ҳокимият органларининг ахборот хизматлари туман ёки шаҳар аҳолисини қийнаб келаётган масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганмаслигини, таҳлил этмаслигини ва ўз вақтида ёритмаслигини танқид қилди.
–  Айрим вазирлик, идоралар, ҳокимликлар оммавий ахборот воситалари орқали мурожаатларга ўз вақтида муносабат билдирмай келмоқда.
Турли интернет тармоқларида танқид бўлаяпти, эътирозлар билдириляпти, лекин бунга жавоб йўқ, муносабат йўқ.
Масалан, Уй-жой хизмат кўрсатиш вазирлиги 420 та мурожаатнинг – 176 тасига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 354 та мурожаатнинг – 132 тасига, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 253 та мурожаатнинг – 140 тасига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 83 та мурожаатнинг – 42 тасига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 83 та мурожаатнинг – 39 тасига жавоб бермаган, - дейди у.
Шунингдек, Қонунга кўра ҳокимият ва бошқарув органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилган фаолиятга оид маълумотлар янгилаб борилмаган. Айрим рукнларга эса маълумотлар умуман жойлаштирилмаган.
5 та давлат органи ва ташкилотининг расмий веб-сайтлари мавжуд эмас.
Таҳлил қилинган 113 нафар матбуот котибидан 12 нафарининг (11%) иш натижалари юқори, 55 нафари (47%) ўрта даражада баҳоланган бўлса, 20 нафари (18%) қониқарли, 26 нафарининг (23%) фаолияти паст даражада деб топилган.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилган ахборот-маълумот материалларда имловий ҳамда грамматик хатолар сақланиб қолган.
Шунингдек, турли ижтимоий тармоқлар, гуруҳлар, каналлар ва интернет саҳифаларида муаммолар жисмоний шахслар томонидан турли миш-мишлар ва бўрттирилган, асосланмаган тарзда тарқатилмоқда. Бу эса аҳоли ўртасида тушунмовчилик ва норозиликларнинг кескин ортиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Айрим вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар оммавий ахборот воситалари орқали мурожаатларга ўз вақтида муносабат билдирмай келмоқда. Танқидлар бўлмоқда, аммо уларга жавоб йўқ. Бундай ҳолатлар, афсуски, вазирликлар ва идораларнинг обрўсини туширишга олиб келиб, одамларда ислоҳотлар тақдирига ишончсизлик кайфиятини келтириб чиқариши мумкин.
Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва камчиликлар тизимли эканлигини ҳамда уларнинг ечими туб ўзгаришларни талаб қилишини кўрсатади.
Қайд этилган камчиликлар ва соҳада учраётган муаммоларни тизимли ўзгаришлар орқали ҳал этиш юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.
768views0replies
0

Изоҳлар