Излаш
RUUZ

Жамият

Тегилмаган шу волонтёрлар қолганди — Алламжонов Тошкент шаҳар ҳокимининг гапларига муносабат билдирди

Комил Алламжонов Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Волонтёрлар ассоциациясини (федерацияси) тузиш бўйича айтган гапларига муносабат билдирди.

768views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ёшлари билан учрашди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.
Унда бир гуруҳ ёшлар томонидан Ўзбекистондаги бутун волонтёрларни йиғиб Волонтёрлар ассоциацияси ёки федерацияси очиш таклифи берилди Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу таклифни яхшилаб ўйлаш кераклиги, енгил ўйлайдиган нарса эмаслигини маълум қилди.
—  Товар, пул олиш, PayMe’дан пул ўтказиб бериш, кимнидир нимасига олиб бориб боришга ҳаддан ташқари волонтёрлар кўпайиб кетмоқда. Бир нарсани тўғри тушунинглар, сал шубҳага боряпман охирги пайтлар. Волонтёрлик касбми, ҳақиқатан ёрдам беришми ёки бундан даромад олишми? Фарқига етолмаяпман. Тушунтира олдимми?
Волонтёр тушунчаси нима дегани? Кўнгилли ишчи дегани. Лекин мен биронта волонтёрни уйда ётган қарияни оёғига тоғорача тутиб совунлаб ювиб қўйганини кўрмадим. Сочини тараб қўяй, сочини ювиб қўяй, дейиш мумкин, уйида ётган аёллар бор. Ҳеч шуни кўрганим йўқ.
Ҳаммаси сумка-сумка нарса олиб ташлаш билан овора. Буни бир кўриб чиқишимиз керак. Волонтёрлик хизматлари бўйича чуқур кўриб чиқишимиз керак. Бу енгил ўйлайдиган нарса эмас, – деган ҳоким ушбу таклифга муносабатини билдириб.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Тошкент шаҳар ҳокимининг билдирган ушбу фикрларига муносабат билдирди.  
“Тегилмаган шу волонтёрлар қолганди. Бу ёшларга мотивация эмас, қўлига бир урадиган тадбир бўлибди. Ваҳоланки, пандемия даврида барча ёшлар бирлашди, Тошкент шаҳрини ҳокимият эплолмай қолганида, айнан шу волонтёрлар ҳаётини хавф остига қўйиб, одамлар дардига малҳам бўлди. Ўша пайтда ёрдамга муҳтож бўлиб, уйда ётган айрим қарияларга оёғини тоғорага сув солиб, совун билан ювиш эмас, балки сумкада ташилган егуликлар керак эди. Энди уларни ўрганиш керакмиш. Улар даромад оляптими ёки кўнгилли ёрдамчиларми, шуни ўрганиш керакмиш. Ўрганиш эмас, раҳмат дейиш керак. Ўрганиш керак бўлса, Тошкентда масала кўп” – деб ёзади К. Алламжонов фикрини билдираркан.
768views0replies
0

Изоҳлар