Излаш
RUUZ

Жамият

Хитойдаги ўзбекистонликлар Жанубий Корея орқали ватанга келишлари мумкин

Фуқаролар ҳар жума амалга ошириладиган Сеул – Тошкент рейси орқали Ўзбекистонга қайтишлари мумкин.

688views0replies
0

Uzbekistan Airports

Ўзбекистоннинг ХХРдаги Элчихонаси томонидан Хитойда бўлиб турган ватандошлар билан навбатдаги видеоконференция ташкил қилинди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.  
Онлайн-суҳбат давомида Хитойдан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганлар Хитой авиакомпанияси томонидан 17 ноябрь куни мамлакатнинг ишбилармон доиралари учун Сиань – Тошкент чартер рейси ташкил қилганлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Ўзбекистонлик талабалар тегишли ҳужжатларни кўрсатган тақдирда чегирма қилиниши айтилди.
Айни пайтда ўзбекистонликлар барча карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Сеул орқали ҳар жума амалга ошириладиган Сеул – Тошкент рейси билан ватанга қайтишлари мумкинлиги бўйича маълумот берилди.
Элчихона расмийлари Хитойда бўлиб турган ватандошлар янги биометрик паспортларни Ўзбекистоннинг барча дипломатик ваколатхоналаридан олишлари мумкинлини эслатиб ўтди.
688views0replies
0

Изоҳлар