Излаш
RUUZ

Жамият

2022 йилгача Оролбўйида 12,3 трлн сўмлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

Ушбу лойиҳа доирасида ҳудудда қарийб 20 мингта янги иш ўрни яратилади.

607views0replies
0

uzbekistan.travel

2020-2022 йилларда Оролбўйида 12,3 трлн сўмлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.
Бу ҳақда 14 ноябрь куни Нукус шаҳрида Сенат Раиси Танзила Нарбаева иштирокида бўлиб ўтган 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш дастурининг бажарилишини таъминлаш ва бу борадаги вазифаларга бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, 2020-2022 йилларда Оролбўйида умумий қиймати 12 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 359 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Шундан 523 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади ва қарийб 20 мингта янги иш ўрни яратилади.
Шунингдек, Сенат Раиси ўз нутқида давлат раҳбари томонидан 2 октябрь куни Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича белгилаб берган вазифаларнинг ижросини таъминлашга ҳам тўхталди.
Таъкидланганидек, бу бўйича Қорақалпоғистон Республикасини 2020-2023 йилларда комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Дастурда ҳар бир шаҳар ва туманнинг “ўсиш нуқта”лари белгиланди ҳамда ижроси бўйича масъуллар белгиланди.
607views0replies
0

Изоҳлар