Излаш
RUUZ

Жамият

Давлат харидларини тартибга солувчи қонунга жиддий ўзгартиришлар киритилмоқда

“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги лойиҳаси орқали давлат харидлари қаттиқ тартибга солиниши кўзда тутилмоқда.

518views0replies
0

UzNews.uz

Президентнинг тегишли фармонига асосан давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш, соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, харидлар жараёнини соддалаштириш ва рақамлаштириш, коррупция ҳолатларини бартараф этиш, шунингдек, давлат харидлари тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш ва улар устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги лойиҳаси Молия Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев маълум қилди.  
Қайд этилишича, янги Қонун лойиҳасида демократик принципларга асосланган бир қатор ижобий таклифлар илгари сурилмоқда. 
Жумладан, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Uzbekistan Airways АЖ каби стратегик аҳамиятга эга бўлган 24 та йирик хўжалик жамиятлари ва корхоналар харидлари ҳам энди қонунга мувофиқ белгиланган тартиб асосида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Таъкидланишича, ушбу АЖ ва корхоналар томонидан 2019 йилда 47 599 млрд сўмлик ёки ЯИМнинг 9,3 фоизига тенг давлат харидлари амалга оширилган. Бу эса ўтган йилги жами давлат харидларининг 48 фоизига тенг бўлган. 
Шунингдек, амалдаги Қонунга мувофиқ ҳозирда харидларнинг фақатгина 2 та тури (электрон дўкон ва аукцион) электрон шаклда амалга оширилиши белгиланган бўлса, янги Қонун лойиҳасида давлат харидларини амалга оширишнинг барча турлари, шу жумладан, тендер, энг яхши таклифларни танлаш савдолари ўрнатилган тартибда электрон шаклда амалга оширилиши белгиланмоқда. 
Янги қонун лойиҳасида янада шаффофликни таъминлаш ва коррупцион ҳолатларни бартараф этиш мақсадида бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги маълумотлар очиқланиши белгиланмоқда.
Аксарият давлат буюртмачиларининг эътирозларидан келиб чиқиб, харидларни амалга ошириш муддатлари қисқартирилмоқда (масалан, электрон бозор 48 соатдан бир иш кунига, аукционлар камида ўн кунлик талабдан камида беш кунга).
Сўнгги вақтларда амалга оширилаётган қатор давлат харидлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб келмоқда. Ҳозирда Қонун лойиҳаси фракциялар томонидан кўриб чиқилмоқда ҳамда палатанинг навбатдаги ялпи йиғилишида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Депутат Д. Ғаниев давлат харидлари соҳаси бўйича асосланган таклиф ва мулоҳазаларни юборишни сўраган.
518views0replies
0

Изоҳлар