Излаш
RUUZ

Жамият

Республикада фоторадарга тушиш бўйича “етакчи ҳудудлар” аниқланди

Пойтахтликлар фоторадарга тушиш бўйича пешқадам.

903views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йил 10 ойи давомида Тошкент вилояти ҳудудида ўрнатилган фоторадарлар орқали Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган автотранспорт воситаларининг 208 866 таси тезликни меъёридан оширганлиги аниқланди. Бу бошқа ҳудудларга қараганда етакчи ўринни кўрсатмоқда. Бу ҳақда ИИББ Матбуот котиби хабар берди.  
Бу кўрсаткич умумий олинганда ушбу фоторадарлар орқали вилоят ҳудудида жами 457 828 та тезликни меъёридан ошириш қоидабузарликлари содир этилган.
Кўрсаткич вилоят (ҳудуд)лар кесимида қуйидагича кўриниш олган:
Тошкент шаҳри – 208 866 та;
Тошкент вилояти – 116 053 та;
Сирдарё вилояти – 15 014 та;
Жиззах – 11 337 та;
Самарқанд – 16 280 та;
Фарғона – 23 953 та;
Наманган – 16 460 та;
Андижон – 14 850 та;
Қашқадарё –13 147 та;
Сурхондарё – 6 301 та;
Бухоро – 5 994 та;
Навоий – 3 432 та;
Хоразм – 3 079 та;
Қорақалпоғистон Республикаси – 1 649 та.
903views0replies
0

Изоҳлар