Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда янги кардиоревматология шифохонаси қурилади

Шунингдек, ҳар йили 11 мингдан ортиқ бемор даволанадиган Ларингит маркази шифохонаси ҳам янгидан қурилади.

644views0replies
0

clinic.tashpmi.uz

Тошкентда янги кардиоревматология шифохонаси қурилади. Бу борада 6 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган соғлиқни сақлаш масалаларига бағишланган селекторда айтиб ўтилган.
Маълум қилинишича, селекторда президент вазир ўринбосари Элмира Бaситхaновадан тизимдаги муаммолар ҳақида сўраган ва вазир ўринбосари қуйидаги 4 та асосий таклифни билдирган:
–  Шифохоналарда катталар ва болалар блокини ажратиш. 
«Марказий ва оилавий поликлиникаларда катталар ва болаларнинг битта хонада ҳамда битта шифокор томонидан умумий ҳолда қабул қилиниши турли муаммоларга сабаб бўлиб келмоқда», дейди вазир ўринбосари.
– Эмлаш ҳамширалари штатини тиклаш. 
«Ўтган йиллар давомида тиббиёт тизимидаги қилинган айрим нотўғри ислоҳотлар натижасида поликлиникалардаги эмлаш ҳамширалари штати қисқартириб ташланди ёки умуман йўқ қилинди. Вакцинация масаласи ва миллат саломатлигини сақлаш қанчалик муҳимлигини инобатга олган ҳолда, поликлиникаларда эмлаш ҳамширалари штатини тиклаб, амбулатор тизимга қайтариш лозим».
–  Янги кардиоревматология шифохонасини қуриш. 
«Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Болалар кардиоревматология шифохонасининг бугунги кун талабларига умуман жавоб бермай қолгани, шифохонадаги ўринлар сонининг даволанувчилар сонидан бир неча баробар камлиги боис, замонавий ва кўп ўринли кардиоревматология шифохонасига эҳтиёж сезилмоқда».
–  Янги Ларингит марказини қуриш.
«Тошкент шаҳридаги Ларингит маркази шифохонасида ҳар йили 11 мингдан ортиқ бемор даволанади. Аммо шифохона биносининг ўта эскиргани ҳамда даволаш жиҳозларининг етишмаслиги беморларнинг ҳақли ва доимий эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда, шифохона ўрнида янгидан Ларингит маркази қуриш мақсадга мувофиқ».
Давлат раҳбари ушбу таклифларни қўллаб-қувватлади ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
644views0replies
0

Изоҳлар