Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Навоийда оммавий ЙТҲ: 11 та автотранспорт тўқнашувида 16 киши жароҳат олди — видео

3 та юк машинаси ва 8 та турли русумдаги енгил автомашина иштирокида ЙТҲ юз берди.

1008views0replies
0

Скриншот

Кеча 8 ноябрь куни "Навоий – Зарафшон" йўналишидаги йўлда бир нечта автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар бермоқда ЎзА.  
Маълум қилинишича, фуқаро Ғ. М. бошқарувида бўлган юк машинаси Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда бошқарувни йўқотиб ағдарилиб кетган.
Сўнг, фуқаро Ж. С. ўз бошқарувида бўлган “МАН” русумли автомашинасини ушбу йўналиш бўйича бошқариб келаётиб, ҳодиса жойига яқинлашганда тезликни пасайтиради. Натижада олдинда кетаётган Laсetti’ни уриб юбориши оқибатида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши "Зарафшон – Навоий" йўналиши бўйича келаётган автомашинани уриб юборади. 
Охир оқибат 11 та автомашина – 3 та юк машинаси ва 8 та турли русумдаги енгил автомашина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир этилган.
ЙТҲ натижасида 16 киши турли жароҳатлар билан шифохонага мурожаат қилишган. ЙТҲда вафот этганлар йўқ.
Айни пайтда дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1008views0replies
0

Изоҳлар