Ўзбекистон боғчаларида хитой тилини ўргатиш жорий қилиниши мумкин.
Бу ҳақда жорий йилнинг 5 ноярбь куни бўлиб ўтган Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Ўзбекистондаги Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор Элчиси Цзян Янь хоним ўртасидаги онлайн учрашувда гап борган.
Хабарда айтилишича, учрашув давомида келажакдаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида ўйинчоқлар ва турли хил ўйин ускуналарини ҳамда дидактик материалларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклиги асосида НМТТни ташкил этиш таклифи илгари сурилган. Шу билан бирга, суҳбатдан ДМТТларида хитой тилини қўшимча чет тили сифатида ўрганиш, бу борада ходимлар малакасини ошириш каби масалалар ҳам ўрин олган.