Излаш
RUUZ

Жамият

Интернетда машҳур бўлган BMW бўйича маълумот берилди

ИИВ ЙҲХББ бундай рақамлар 33 450 000 сўм эвазига қонуний тартибда берилганини билдирди.

880views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг эътиборини тортган BMW русумли автомобиль сурати юзасидан маълумот берди.  
Унда давлат рақами 01 088 UMO бўлган автомобиль рақамлари (асосан, UMO ҳарфлари) интернет фойдаланувчиларнинг эътибори тушганди. 
UMO серияли харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгилари белгиланган тўловлар – 33 450 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари) асосида буюртмага мувофиқ ўрнатилган тартибда транспорт воситаларига расмийлаштириб берилган.
Таъкидланишича, харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгиларини ҳудудий ЙҲХБларга топшириш оддий давлат рақами белгиларини топшириш билан бир хил тартибда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча киритилган ўзгартиришга кўра, “чиройли” рақамлар аукционга қўйилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида сотилмаган тақдирда арзон нархда аукционга қўйилади.
880views0replies
0

Изоҳлар