Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон Бош вазири Қирғизистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ҳар икки томон ҳамкорлик алоқаларни янада мустаҳкамлашда илгари эришилган барча келишувларни изчил амалга ошириш муҳим эканини қайд этдилар.

695views0replies
0

gov.uz

2020 йил 5 ноябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевни қабул қилди. Бу ҳақда Бош вазирнинг Матбуот хизмати маълум қилди.  
Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари Қирғизистон билан ҳамкорлик алоқаларни янада мустаҳкамлашда илгари эришилган барча келишувларни изчил амалга ошириш муҳим эканини қайд этди.
Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда пандемиянинг икки томонлама алоқаларга салбий оқибатларини бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Кеча Aбдулазиз Камилов ва Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев ўртасида ҳам учрашув бўлиб ўтганди.
695views0replies
0

Изоҳлар