Излаш
RUUZ

Криминал

72 ёшли фуқаронинг уйидан 2 килограммга яқин гиёҳвандлик моддалари топилди

Эркак кейинчалик сотиш мақсадида, ўз уйида 2 килограммга яқин марихуана ва каннабис моддаларини сақлаган.

578views0replies
0

Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, ДХХ ва Яккабоғ тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, уйида гиёҳвандлик моддаларини қонунга хилоф равишда сақлаб келган 72 ёшли У.М. аниқланган.
Аниқланишича, У.М. кейинчалик сотиш мақсадида, уйининг ертўласида икки дона 3 литр шиша идишларга ва 4 дона қора рангли полиэтилен пакетларга жойланган 1832,3 гр. марихуана ва икки дона қоғоз бўлакларга ўралган 26,6 гр каннабис ўсимлигининг уруғларини қонунга хилоф равишда сақлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан У.М.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
У.М. ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) ва 25, 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
578views0replies
0

Изоҳлар