Излаш
RUUZ

Криминал

Корхона ишчиси директорнинг Traiblazer’ини ўғирлашга уринди

“Жомбой дон махсулотлари” АЖ директори ушбу ҳолат бўйича туман ИИБга мурожаат қилган.

847views0replies
0

Тергов департаменти

Тергов департаменти хабар қилишича, жорий йилнинг 28 октябрь куни “Жомбой дон махсулотлари” АЖ директори Қ.Ш. Жомбой тумани ИИБга мурожаат қилган.  
У шу куни соат 8:30 да, юк машина ҳайдовчилари, ака-ука А.Б. ва Н.Б.лар АЖ корхонанинг ҳовлисига келиб, бошқа ишчилар билан тортишиб қолади.
А.Б. корхона ҳовлисида турган, “Жомбой дон махсулотлари” АЖга тегишли қора рангли Traiblazer’нинг эшиги очиқлиги ва калити ўзида турганлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочмоқчи бўлади.
Аммо қўриқчилар томонидан чиқиш дарвозалари беркитиб қўйилганлиги сабабли автомобилни олиб қоча олмай, бошқарувни йўқотиб, корхонанинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмига тўқнашиб, автомашинага шикаст етказади ва воқеа жойидан қочиб кетади. 
Мазкур ҳолат бўйича Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Таъкидланишича, “Жомбой дон махсулотлари” АЖ директори Қ.Ш. жанжални ажратишда иштирок этиб, енгил тан жароҳати олган.
847views0replies
0

Изоҳлар