Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

2030 йилгача илм-фанга йўналтириладиган маблағнинг ЯИМга нисбатан улуши 10 бараварга оширилади

Президент “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонини имзолади. 

738views0replies
0

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2025 йилга қадар илм-фанга йўналтириладиган жами маблағларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 6 бараварга, 2030 йилгача эса 10 бараварга оширилади.
Бу ҳақда жорий йил 29 октябрь куни имзоланган “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент фармонида белгилаб берилди.
Шунингдек, фармон билан Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда Концепциянинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари ҳам тасдиқланди.
Концепция доирасида, жумладан:
–  илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган миллий рейтинг тизими жорий этилади;
–  инновацион ишланмалар ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида 2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармалари ташкил қилинади;
–  7 та замонавий лаборатория мажмуалари ташкил этилиб, улар GLP ва GMP жаҳон стандартларига мос ускуналар билан жиҳозланади.
Фармонга мувофиқ, 2021 йилда халқаро мустақил эксперт компанияларини жалб этган ҳолда барча давлат илмий ташкилотларининг илмий-инновацион фаолияти аудитдан ўтказилади.
Шунингдек, 2021 йил 1 январдан “Академик ҳаракатчанлик” дастури жорий қилинади.
Дастур доирасида, жумладан, илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш учун Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилади.
2021 йил 1 январдан Илмий даражали кадрлар тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими жорий қилинади.
738views0replies
0

Изоҳлар