Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +25 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзгидромет республикада дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

909views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 30 октябрдан мамлакат ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво киришни бошлайди. Республика бўйича барча жойларда об-ҳаво очиқ бўлади, кучсиз шамол эсади.
Куннинг ўртасига келиб ҳарорат +15...+18 даражагача, жанубий ҳудудларда +23 даражагача кўтарилади.
Дам олиш кунлари республикага Эрондан иссиқ ҳавонинг кириши давом этади. Тунги совуқ фақат мамлакатнинг айрим тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида сақланиб туради.
Ҳарорат кечаси +2...+7 даража атрофида, кундузи +17...+22 даража бўлиши кутилмоқда. Жанубий туманларда ҳаво +25 даражага бўлади.
909views0replies
0

Изоҳлар