Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекси яратилади

Индексда ёшларга оид қатор кўрсаткичлар жамланиб, таҳлил қилинади. 

1187views0replies
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

“Ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индексини шакллантириш тартибини белгилаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.  
Қарорда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишларни баҳолаб бориш, бу борадаги масъул вазирликлар ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таҳлил қилиш мақсадида ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индексини яратилиши белгиланган.
Индекс қуйидаги 6 та индикатор асосида шакллантирилади:
-  ёшлар ҳолати;
-  ёшларнинг ижтимоий фаоллиги;
-  мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширишда иштирок этувчи органлар ва муассасалар фаолияти;
-  ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг инфратузилмаси;
-  ахборот-коммуникация технологиялари ва ёшлар;
-  ёшларга оид давлат сиёсатининг молиялаштирилиши.
Индикаторлар эса 54 та турли соҳалардаги ёшларга оид статистик кўрсаткичлар асосида шаклланади.
Бундан ташқари, ҳар чорак якуни бўйича масъул вазирлик ва идоралар томонидан уларнинг фаолияти доирасидаги ёшларга оид кўрсаткичлар бўйича зарур бўлган барча статистик маълумотлар Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тақдим этилади.
Институт масъул вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган статистик маълумотлар ҳамда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида ўтказиладиган ижтимоий тадқиқотлар натижалари асосида Индексни шакллантиради.
Индексни шакллантиришда Институт Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳар чоракда ижтимоий тадқиқотлар ўтказади. Тадқиқотларни амалга оширишда ўртача 2000-2500 нафар респондент (ҳудудлар аҳолиси сонидан келиб чиқиб) қамраб олинади.
Индексни шакллантириш натижасида аниқланган муаммоларнинг амалий ечими бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Агентликка ҳамда ёшлар масалалари бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотларга тақдим этилади.
1187views0replies
0

Изоҳлар