Излаш
RUUZ

Жамият

Интернетда тарқалган аудиоёзув ортидан Бўстон тумани ҳокимига «огоҳлантириш» берилди

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳақиқатдан ҳам аудиоёзув Бўстон тумани ҳокими С. Мамитовага тегишли эканлигини айтмоқда.

1042views0replies
0

"Юксалиш" УҲ

Андижон вилояти ҳокимлигига кўра, Бўстон тумани ҳокими С. Мамитовага тегишли эканлиги айтилган аудиоёзув ортидан унга «огоҳлантириш» берилган.  
Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ижтимоий тармоқлардаги Бўстон тумани ҳокими эканлиги айтилаётган аудиоёзув юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилган.  
Аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам аудиоёзув Бўстон тумани ҳокими С. Мамитовага тегишли эканлиги, тумандаги соя етиштирувчи фермерларнинг соя етиштириш ва уни йиғиб олишдаги масъулиятсизлиги оқибатида туманда соя ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари бир мунча ортга сурилганлиги маълум бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокими фермердан нега соя ҳосилини ўз вақтида йиғиб олмасдан, сояни "корчёвка" қилиб, юлиб ташлашганлигига изоҳ сўраган.
Туманда соя ўсимлигини етиштириш ва уни йиғиб-териб олишда сусткашлик қилаётган ҳамда ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараётган фермерларнинг фаолияти туман ҳокимининг эътирозларига сабаб бўлганлиги маълум бўлди. 
«Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда, тарқалган аудиоёзув учун Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитовага вилоят ҳокимлиги томонидан “огоҳлантириш” берилганлигини маълум қиламиз», дейилади вилоят ҳокимлиги изоҳида. 
Маълумот қилинишича, туманда 108 та ғалла ва пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига жами 36,5 тонна соя ўсимлиги экиш ва етиштириш (500 гектар очиқ майдонга, 300 гектар ғоза қатор орасига) белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари лавозимида ишлаб келган Садбархон Мамитова жорий йилнинг мартида Андижон вилоятининг Бўстон туманига ҳоким этиб тайинланганди.
1042views0replies
0

Изоҳлар