Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Қашқадарёда ишчилари норози бўлган завод раҳбарияти ўзгарди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги «Uzbekistan GTL» заводи раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди.

1174views0replies
0

Қашқадар вилояти ҳокимлиги

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг «Uzbekistan GTL» заводидаги вазият юзасидан қўшимча ахбороти эълон қилиниб, унга кўра, «ENTER Engineering» компанияси ишчи-ходимларини талабидан келиб чиққан ҳолда  «Uzbekistan GTL» ҳудудидаги касаба уюшмаси раиси ва ўринбосари қонунда белгиланган тартибда вазифасидан озод қилиниб, уларнинг ўрнига оддий ишчилар билан мулоқот қилиш маданиятига эга, тажрибали ва фидойи раҳбарларни тайинлаш белгилаб қўйилган эди. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, лавозимларда ўзгаришлар рўй бера бошлади.  Унга кўра, –
Турсунов Шухрат Хамидович «ENTER Engineering» компаниясининг «Uzbekistan GTL» ҳудудидаги касаба уюшмаси раиси этиб тайинланди.
Ш. Турсунов 1961 йил Қарши туманида туғилган. Бунгача вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган. 2005-2013 йилларда Қарши шаҳар ҳокими бўлган.
Шунингдек, Худайназаров Ильхом Халимович «ENTER Engineering» компаниясининг «Uzbekistan GTL» ҳудудидаги касаба уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.
И. Худайназаров 1960 йил Қарши шаҳрида туғилган. Бунгача вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси бош мутахассиси-девонхона мудири вазифасида ишлаб келган. 
Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни Enter Engineering компанияси ишчилари иштирокида объектлардан бирида норозилик намойиши бўлиб ўтган эди.
1174views0replies
0

Изоҳлар