Излаш
RUUZ

Жамият

Мактаб директорларини тайинлаш келгуси йилдан янги тизим асосида ташкил этилади

Келаси йилдан бошлаб директорларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танловдан ўтказиш бошланади.

1080views0replies
0

Хоразм вилояти ХТБ

2021 йил 1 январдан директорларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танловдан ўтказилади.
Бу ҳақда АОКАда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.  
Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, умумтаълим муассасалари директорлигига номзодлар танловда келгуси уч йиллик дастури билан иштирок этадилар. 
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлаб олинган номзодлар мактаб директорлари вазифасида фаолиятини олиб борадилар. Шунингдек, умумтаълим муассасаси директори халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот беради ва баҳоланади.
Шу билан бирга билан келишилган ҳолда умумтаълим муассасалари директорларига интизомий жазо қўллаш ва лавозимидан озод этиш ҳам халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилинади.
1080views0replies
0

Изоҳлар