Излаш
RUUZ

Жамият

Давлат божхона қўмитаси банк мижозига тегишли махфий маълумотларни олишига муносабат билдирди

“Банк сири тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳасида қўмита банкдан мижозларга тегишли сирларни олиши бўйича алоҳида банд киритилиши таклиф қилинган эди. 

695views0replies
0

Давлат Божхона қўмитаси

Давлат божхона қўмитаси банк мижозига тегишли маълумотларни олишига рухсат берилишига расмий муносабат билдирди.  
Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича,    президентнинг жорий йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да божхона органларига банклардан банк мижози бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисига тегишли маълумотларни олиш ҳуқуқини берувчи Ўзбекистон Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.
“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонунининг 7-моддасида божхона органлари банклардан, молия органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан, шунингдек жисмоний ва юридик шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ва олиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, “Банк сири тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси талабларига мувофиқ банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокуратура, тергов ва суриштирув органларига мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда, етказилган зарар ундириб олинишини ёки унинг мол-мулки хатланишини таъминлаш мақсадида терговчи ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига биноан прокурор санкцияси билан тақдим этилиши кўрсатиб ўтилган.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат божхона хизмати органлари терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган ҳисобланади.
Шу билан бирга, божхона органларига товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан кейин божхона назоратининг шакли сифатида божхона аудитини амалга ошириш вазифаси юклатилган.
“Банк сири тўғрисида”ги Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг асосий мақсади божхона органларида мавжуд маълумотлар асосида ТИФ иштирокчиларининг молиявий барқарорлиги, ҳалоллиги ва қонунга итоаткорлик даражасини баҳолаш тизимини такомиллаштириш орқали уларга нисбатан соддалаштирилган божхона назорати шакллларини кенг қўллаш, шунингдек, яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган", дейилади хабарда.
695views0replies
0

Изоҳлар