Излаш
RUUZ

Жамият

Uzbekistan GTL’ни қураётган компания меҳнат қонунчилигини қўпол равишда бузган – депутат

Одилжон Тожиев Ғузордаги ишчилар намойиши бўйича вазият депутатлар назоратига олинганини маълум қилди.

890views0replies
0

Скриншот

Uzbekistan GTL заводини қураётган Enter Engineering компанияси Меҳнат кодексининг 161-моддасини қўпол равишда бузган. Бу ҳақда депутат Одилжон Тожиев Telegram-каналида маълум қилди.  
"Ғузор туманидаги Uzbekistan GTL заводини қураётган Enter Engineering компаниясининг ишчиларга ойлик маош тўламасдан ишлатаётганлик ҳолати Меҳнат кодекси талабларини қўпол равишда бузишдир.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.
Вазиятнинг шу даражага етиб келишига компания раҳбарияти билан биргаликда меҳнат муҳофазаси бўйича ваколатли орган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотларнинг назоратсизлик ҳамда бефарқликка йўл қўйгани ҳам сабаб бўлган деб ҳисоблаймиз.
Биз ушбу масала бўйича вазирлик ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигидан изоҳ сўрадик ва бугун кун якунига қадар муаммо ижобий ҳал этилиши ҳақида ахборот олдик. Қисқа вақт ичида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлигига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига ҳисобот бериш вазифаси юклатилди.
Муаммо ҳал этилгунига қадар бу иш депутатлар назоратида бўлади" – деб ёзади Одилжон Тожиев.
Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни Enter Engineering компанияси ишчилари иштирокида объектлардан бирида норозилик намойиши бўлиб ўтган эди.
890views0replies
0

Изоҳлар