Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилди.

1703views0replies
0

А. Ҳакимов ва С. Султанов

Вилоят ҳокимининг тегишли қарорлари билан янги тайинловлар амалга оширилди.
Саидаҳмад Султанов Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.  
Саидаҳмад Султанов 1976 йили Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик-иктисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог.
У 2012—2018 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлган.
Саидаҳмад Султанов 2018 йилдан буён Наманган вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Анваржон Ҳакимов Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.
У вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.     
У 2018 йилдан буён Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Бундан ташқари, Акбарали Асқаров Наманган вилояти ҳокимининг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.  
У 2018 йилдан буён Ўзбекистон давлат филармонияси ўзбек миллий мумтоз ашула ансамбли бадиий раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Аввалроқ, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳукуматда котибият мудири этиб тайинланганди.  
Ўтган ойда Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.
1703views0replies
0

Изоҳлар