Излаш
RUUZ

Жамият

ЙҲХББ 16 ёшдан машина ҳайдашга рухсат беришга муносабат билдирди

ИИВ ЙҲХББ “Менинг фикрим” порталидаги 16 ёшга етганларга автомобиль бошқариш тўғрисидаги петицияга қарши чиқди.

756views0replies
0

UzNews.uz

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш ҳақида петиция жойлаштирилгани ҳақида хабар бергандик. Таклиф муаллифи бу билан ёшларни иш билан банд қилиш мумкинлигини айтган эди.   
ИИВ ЙҲХББ ушбу таклифга муносабат билдирди.  
Таъкидланишича, бошқа давлатларда бўлгани каби юртимизда ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бир қанча талаблар белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Низомда “А” тоифадаги мототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 16 ёшга, “В” ва “ВС” тоифага эга бўлиш учун 18 ёшга ҳамда “D” тоифага эга бўлиш учун эса 21 ёшга (жумладан трамвай ва троллейбуслар) тўлган шахсларга рухсат этилади.
Ушбу нормалар қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиш жараёнида хорижий давлатларнинг тажрибалари ўрганилиб киритилган ва бу талаблар Йўл ҳаракати тўғрисидаги (1968 йилдаги Вена Конвенцияси) Конвенция нормаларига мос келади. Масалан, Швеция, Франция, Австрия, Эстония, Норвегия ва айрим Европа давлатлдарида ҳудди бизнинг норматив ҳужжатларда белгиланганидек 16 ёшда унча катта бўлмаган мотоцикллар(мопедлар)ни, 18 ёшда автотранспорт воситасини бошқаришга рухсат этилади.
“18 ёшга тўлган ўғил-қизлар томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилаётганлар ҳам кам эмас. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига 2 йил бўлмаган ҳайдовчилар томонидан 612 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, уларнинг оқибатида 191 нафар фуқароларимиз ҳаётдан бевақт кўз юмишган бўлса, яна 571 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олишган” – дейилади хабарда.
16 ёшли болаларда ҳали “Мен” деган фикр сўнмаган бўлиши, мақтанишни, “олифталикни” яхши кўриши, бунинг оқибатида эса йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик, менсимаслик ёки қасддан тенгдошларига, дўстларига автомобилини мақтаниш учун йўл ҳаракати қоидаларига қарши ҳаракат қилиши мумкин, бу эса фожияли оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
756views0replies
0

Изоҳлар