Излаш
RUUZ

Сиёсат

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтадиган сана маълум қилинди

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади.

560views0replies
0

UzNews.uz

Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисини 2020 йил 21 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.  
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.  
Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:
– “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги;
–  “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
–  “Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
–  “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.
Шу билан бирга, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши ҳолати юзасидан Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурага юборилган парламент сўрови натижалари ва бошқа бир қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.
560views0replies
0

Изоҳлар