Криминал

Жиззахда банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган шахс ушланди — видео

21 яшар йигит юзига ниқоб таққан ҳолда банкоматни бузишга уринган.

Жиззахда банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган шахс ушланди — видео
Фото:Миллий гвардия

Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 15 октябрь куни, АТ “Агробанк” Ғаллаорол тумани бўлими биносида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари соат 00:40 ларда кузатув камераси монитори орқали банк биноси ёнида жойлашган банкомат хонасига ноъмалум шахс томонидан юзига ниқоб таққан ҳолда кириб пул маблағларини ғайриқонуний равишда олишга уринаётганлигини кўришади.

 

Ходимлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбир натижасида ушбу шахс банкомат хонасидан чиқиб кетишга улгурмай ушланган. Шундан сўнг ходимлар томонидан туман ИИБга хабар берилган ва воқеа жойига етиб келган тезкор тергов гуруҳига ўрнатилган тартибда топширилган. 

Ҳолат юзасидан фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганда мазкур шахс Ғаллаорол тумани “Қипчоқсув” ҚФЙ да яшовчи 1999 йилда Самарқанд вилоятида туғилган О. З. эканлиги аниқланган. Ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштурув ишлари олиб борилмоқда.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ