Излаш
RUUZ

Спорт

Элдор Шомуродов А Серияда дебют қилди

Мураббий у хатога йўл қўймаганини, аммо сабрли бўлиши кераклигини таъкидлади.

1006views0replies
0

genoacfc.it

Италия А Серияси 4-турида “Верона” ўз уйида “Женоа”ни қабул қилди. Ушбу ўйинда генуяликлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов дебют учрашувини ўтказди. 
Янги жамоаси сафидаги биринчи ўйинда ҳамюртимиз 63-дақиқагача тўп сурди.
Жамоа бош мураббийи Роландо Маран “Верона”га қарши дурангдан (0:0) кейин Элдор Шомуродов ҳақида ҳам гапирди.  
“Мен унга ўйнаш имкониятини бердим. Бироқ ҳали унда бизнинг футбол ҳақида тушунча йўқ. У бошқа чемпионатдан келди ва бу ерда ҳаммаси қандай ишлашини билмайди. Шундай экан унга вақт керак. У сабрли бўлиши лозим. У бугун хатоларга йўл қўймади. Шунинг учун ҳам бугун унинг ўйини учун миннатдорчилик бидлираман”, - дейди Маран.
Клуб кейинги турда “Интер”га қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик ҳужумчи ёзги трансферлар ойнаси вақтида “Ростов”дан итальян клубига 7,5 млн евро эвазига ўтган эди.
1006views0replies
0

Изоҳлар