Излаш
RUUZ

Жамият

“Антимонопол” қўмита UzAuto Motors’нинг айбловига жавоб қайтарди

Қўмита суд иши ёпиқ тарзда ўтказилганлиги сабабли мажлис тафсилотларини келтира олмаслигини маълум қилган.

1088views0replies
0

UzAuto Motors АЖ

Кеча, 16 октябр куни UzAuto Motors ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги суд ишининг 3 йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Йиғилиш тугаши ортидан UzAuto Motors АЖ юридик бошқаруви раҳбари Рустам Шаймардонов “Тингловлар жавобгарнинг аргументлари заиф эканлигини тасдиқлади ва бу кутилган ҳолат эди. Биз учун кутилмаган ҳол эса, жараёнга, кўринишидан рейтинг тўплаш ва жамоатчилик кайфиятини сунъий равишда бузишга уринаётган партия фаолларининг навбатдаги оммавий аралашуви бўлди” деганди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу масала бўйича қуйидагиларни маълум қилди:  
UzAuto Motors АЖнинг илтимосномасига кўра, навбатдаги суд иши ёпиқ кўрилгани учун, Қўмита қонунни бузмаган ҳолда, жараён давомида томонлар ўртасида бўлиб ўтган барча тортишув ва қарама-қаршиликлар тафсилотларини ошкор эта олмайди. Аммо Қўмита UzAuto Motors АЖ томонидан, Махсус комиссия қарорига нисбатан қарши келтирилган далиллар етарли даражада асосланмаганлигини ишонч билан эълон қилади! Шу билан бирга, судда “айбланувчининг далиллари заифлиги” тасдиқланмаган”. 
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги суд жараёни 23 октябрга қолдирилган.
1088views0replies
0

Изоҳлар