Излаш
RUUZ

Жамият

Оқолтинда маҳалла аҳолисининг қон босими, бўйи, вазни ва қорнининг ҳажми ўлчаб чиқилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент” маҳалласида ўтказилган мазкур тадбир намунасини республикага кенг жорий этилишини таъкидламоқда.

633views0replies
0

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорликда Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент” маҳалласида ташаббускор ҳамда фидоий тренерлар ва ҳамширалар иштирокида ҳар бир фуқаронинг артериал қон босими, бўйи, вазни, қорин қисми ҳажмлари ўлчаниб, маълумотлар базаси шакллантирилди. Қолаверса, фуқароларнинг спорт турларига бўлган қизиқишлари ҳам ўрганилди.
Қайд этилишича, Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент” маҳалласида жами 7 та кўча (Сергели, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Aмир Темур, Юнусобод, Чилонзор, Бектемир, Яккасарой) мавжуд бўлиб, аҳолининг умумий сони 1 115 нафарни (шундан 578 нафари аёллар), хонадонлар сони 131 тани ташкил этади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ташаббускор тренер ҳамда ҳамширалар уйма уй юриб, жами 687 нафар фуқаронинг артериал қон босими, бўйи, вазни, қорин қисми ҳажмларини ўлчаб чиқишди. 
Шунингдек, ўтказилган сўров натижасида аҳолининг 164 нафари футбол, 76 нафари волейбол, 43 нафари баскетбол, 96 нафари бадминтон, 82 нафари "Workout", 56 нафари стол тенниси, 34 нафари бадиий гимнастика, 69 нафари бокс, 29 нафари кураш ва 38 нафари бошқа спорт турларига қизиқиши аниқланди.
Тадбир давомида оммавий бадантарбия ва юриш тадбирлари ташкил этилиб, унга жами 378 нафар иштирокчи жалб этилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 октябр куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Сардоба, Мирзаобод ҳамда Оқолтин туманлари фаоллари билан учрашувида ҳар бир маҳалла кесимида фуқароларни артериал қон босими, томир уриши, бўйи ҳамда вазни ҳақида маълумотлар базасини яратиш, ҳар чоракда фуқароларнинг саломатлигини мониторинг қилиб бориш ва пандемияни жисмоний тарбия ва спорт билан енгиш бўйича Оқолтин тумани намунасини республикага кенг жорий этиш ҳақида таъкидлаб ўтганди.
633views0replies
0

Изоҳлар